Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн долларлик кредит ажратади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41269
Тошкентдаги Жаҳон банки ваколатхонасининг раиси Жаҳон банкини Ўзбекистоннинг учта шаҳрида коммунал хизматларни тақдим этиш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратиши ҳақида хабар қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 19, 2018 18:12 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки Ўзбекистон
    Жаҳон банки Ўзбекистон

Тошкентдаги Жаҳон банки ваколатхонасининг раиси Жаҳон банкини Ўзбекистоннинг учта шаҳрида коммунал хизматларни тақдим этиш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратиши ҳақида хабар қилди.

Форс ахборот агентлигининг кечаги хабарига кўра, Тошкентдаги Жаҳон банки ваколатхонасининг раиси Ҳидеки Мори Тикланиш ва тараққиёт халқаро банки (ТТХБ - Жаҳон банки гуруҳидаги ташкилот) уни амалга ошириш учун 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратади,  деб эълон қилди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг ўрта шаҳарларида, хусусан, Когон (Бухоро вилояти), Чортоқ (Наманган вилояти) ва Янгийўлда (Тошкент вилояти) шаҳар инфратузилмаси, жамоат жойлари ҳамда коммунал хизматлар кўрсатишни ривожлантиришга ёрдам беради. Ушбу аҳоли пунктларининг умумий аҳолиси сони 165 минг кишини ташкил этади,  деб қўшимча қилди Мори.

Лойиҳа шаҳар хўжалиги, шаҳар инфратузилмаси, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш, шаҳар транспорт тизимини ривожлантириш, барқарор туризм ва хусусий сектор билан ҳамкорлик соҳасида марказий ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлайди.