Тошкентнинг Яшнобод тумани бозорида чақалоғини ташлаб кетган она топилди
декабр 19, 2018 19:47 Asia/Tashkent
Аёл болалар овқатини харид қилиш давомида нотаниш кишидан боласига қараб туришни илтимос қилганини айтган.
Спутник сайтига кўра, 18 декабрь куни тахминан соат 20.30 да 102 рақамига 28 ёшли Игорь Б. мурожаат қилди. Аёл болалар овқатини харид қилиш давомида нотаниш кишидан боласига қараб туришни илтимос қилган.
Орадан уч соат ўтгач ҳам аёл киши қайтиб келмаганидан сўнг, Игорь 102 рақамига қўнғироқ қилди.
Бироқ, тезкор-қидирув тадбирлари давомида маълум бўлишича, Игорьга болани унинг таниши Надежда И. қолдириб кетган. Чақалоқнинг онаси топилди.
Ёрлиқ