Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси камайди
(last modified Thu, 20 Dec 2018 10:39:53 GMT )
декабр 20, 2018 15:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси камайди

Соф олтин-валюта захиралари — 25 291,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди, 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига 25 716,4 миллион АҚШ доллари бўлганди.

Sputnikка кӯра Марказий банк  2018 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 25 983,0 миллион АҚШ доллари (2018 йил 1 ноябрь ҳолатига 26 494,1 миллион АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 511,1 миллион АҚШ долларига камайди), шундан халқаро валютадаги активлар — 11 016,0 миллион АҚШ доллари, монетар олтин — 14 966,9 миллион АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 25 291,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 ноябрь ҳолатига 25 716,4 миллион АҚШ доллари).

Марказий банк изоҳига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1220,45 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 823,2 млн.долл.)

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида  захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритади. Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

 

Ёрлиқ