Чет эл фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида дафн этилишга рухсат берилди
Ўзбекистон ҳудудида ҳар бир инсонга вафот этганидан кейин уни дафн этиш учун жойнинг текин берилиши кафолатланади
"Ҳуқуқий ахборот" нашриясига таяниб, Дарё сайтининг хабар қилишича, шахс хорижий давлат ҳудудида вафот этган тақдирда, вафот этган шахснинг унинг жасадини ёки хокини Ўзбекистон ҳудудида дафн этиш тўғрисидаги хоҳиш-иродасини бажариш, шахсга ўлим ҳақидаги гувоҳномани, жасадни олиб кетиш учун рухсатномани, йўл ҳужжатларини, жумладан, давлат чегараларини кесиб ўтишга доир ҳужжатларини олишга кўмаклашиш қисмида кафолатланади.
Ўзбекистон фуқароси ёки Ўзбекистоннинг йўл ҳужжатига эга фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистондан ташқарида вафот этганда, ўлимни рўйхатга олиш консуллик округи ҳудудида марҳум яшаган ёки ўлим юз берган мамлакатда жойлашган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
Ҳаво ёки денгиз кемасида юз берган ўлимни рўйхатга олиш ҳаво кемаси қўнадиган ёки денгиз кемаси келадиган мамлакат консуллик округига кирадиган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
Консуллик томонидан ўлим тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан амалга оширилади.
Фуқаронинг ўлими тўғрисидаги ариза қариндошлари, яқинлари ва бошқа шахслар томонидан уч суткадан кечикмай тақдим этилади.