декабр 24, 2018 10:45 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Индонезия халқига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Индонезия қирғоқларида юз берган кучли цунами оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, 23 декабрь, якшанбага ўтар кечаси Ява ва Суматра ороллари оралиғидаги Зонд бўғозида юз берган цунами оқибатида ҳалок бўлганлар сони 222 кишига етди.

Жароҳатланганларнинг сони эса 843 нафарни ташкил этмоқда. Суматра ва Ява қирғоқларидаги ўнлаб бинолар бутунлай вайронага айланган. Расмийлар бу рақамлар яқин вақт ичида ортиб боришидан хавотирда.

Табиий офатлар талафотларини бартараф этиш миллий агентлиги вакили Суторо Пурво Нугрохо, қурбонлар сонини айтиб ўтар экан, ҳали 35 кишининг тақдири номаълум эканлигини қайд этган. Маҳаллий вақт билан 21:27 ва 21:35 оралиғида қирғоққа урилган цунами сайёҳлар орасида машҳур бўлган Пангдегланг қирғоқ ҳудудига жиддий шикаст етказди. Бу ерда ҳалок бўлганлар сони 92 нафарни ташкил этмоқда. Юзлаб уйларга тўлқин урилиши сабабли зиён етди.

Ёрлиқ