Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди
(last modified Tue, 25 Dec 2018 06:45:33 GMT )
декабр 25, 2018 11:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари биринчи қўшма ҳарбий кенгаш йиғилишини ўтказишди.

Йиғилиш 21-22 декабрь кунлари Сўғд вилоятининг Гулистонида ўтказилди.

Учрашувда Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Раджабали Рахмонали ва Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинлари қўмондони, генерал-майор Руслан Мирзаев ва чегара қўшинлари бошқарма раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.

Ҳарбий кенгашда Афғонистон билан чегарадаги вазият муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари 2019 йил учун ҳамкорлик режасини ишлаб чиқишди.

Ҳужжатнинг асосий мақсади - мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда давлат чегарасини ҳимоя қилишдир.

Ёрлиқ