Ўзбекистонда яна ҳушёрхоналар пайдо бўлади
(last modified Wed, 26 Dec 2018 12:07:04 GMT )
декабр 26, 2018 17:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда яна ҳушёрхоналар пайдо бўлади
    Ўзбекистонда яна ҳушёрхоналар пайдо бўлади

Ўзбекистонда ҳушёрхоналар қайта ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан 24 декабрда тасдиқланган - 2019 йилда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш “Йўл харитаси”да айтилади.

Ҳужжатга кўра, алкоголдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш учун қўшимча шароитлар яратиб, ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар (ҳушёрхона) ажратилади. Улар зарур анжомлар билан жиҳозланади ва дори воситалари билан таъминланади.

Амалга ошириш муддати - 2019 йил май. Масъул ижрочилар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

Ёрлиқ