Ҳомиладор хотинини ўлдирган ўзбекистонлик устидан суд бошланди
(last modified Fri, 28 Dec 2018 13:09:55 GMT )
декабр 28, 2018 18:09 Asia/Tashkent
  • Ҳомиладор хотинини ўлдирган ўзбекистонлик устидан суд бошланди

Мордовия Олий суди Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий ишни кўриб чиқмоқда. У ўзининг ҳомиладор хотинининг қотиллигида айбланмоқда. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар қилди.

Қўйилган айбловга кўра, 2018 йил 20 февраль куни Муҳаммаджон Чориев хотинининг қариндошлари уларнинг рўзғорига қарши эканликларини билгандан кейин ўзининг 26 ёшар хотинини бўғиб ўлдирган. Хотинининг оиласи уларни ажрашишларини ва қизларини Ўзбекистонга қайтишини талаб қилишган.

Хотинининг 7 ойлик ҳомиласи бўлган. Қотиллик содир этгандан сўнг, Чориев ўз жонига қасд қилишга уринади. Лекин натижада воқеа жойидан қочиб кетади. Тергов жараёнида у ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Навбатдаги суд мажлиси 2019 йил 11 январь куни белгиланган.

Ёрлиқ