Бугун парламент Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлайди
(last modified Thu, 08 Sep 2016 06:35:37 GMT )
сентябр 08, 2016 11:35 Asia/Tashkent
  • Бугун парламент Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлайди

Бугун парламент Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлайди

Ўзбекистон парламентининг иккала палатаси мажлисида, Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови бўлиб ўтганга қадар, мамлакат раҳбарлигини вақтинчалик бажарувчи шахсни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон парламентининг қонунчилик (қуйи) палатаси ва сенати (юқори палатаси) 8 сентябр куни навбатдан ташқари қўшма йиғилиш ўтказади, деб хабар қилинади палаталарнинг қўшма баёнотида. Бу ҳақда телевидение орқали эълон қилинди. "Ўзбекистон Республикаси парламентининг қонунчилик палатаси ва сенат кенгаши 8 сентяр куни навбатдан ташқари қўшма йиғилиш ўтказиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинчалик бажарувчи шахсни тайинлаш масаласи ўрин олган", — дейилади хабарда. Жума куни Ўзбекистон ҳукумати ва парламенти Президент Ислом Каримов 78 ёшида вафот этгани ҳақида хабар қилган эди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди. Ислом Каримов ўзининг иродасига кўра, шанба куни Самарқанддаги тарихий — Шоҳи-Зинда қабристонида дафн этилди.Read more: 

Ёрлиқ