декабр 29, 2018 16:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик ота-ўғил Қирғизистон билан чегарада 26 минг доллар билан қўлга тушди

17 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ота-ўғил Қирғизистон билан чегарада 26 минг доллар билан қўлга олинди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, вилоятнинг Пахтаобод туманидаги Гулзор МФЙда яшовчи 34 ёшли Н.Т. 2007 йилда туғилган ўғли О.Д. орқали ноқонуний равишда айланма йўллар билан олдиндан таниш бўлган Манас исмли Қирғизистон Республикаси фуқаросига 26 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валютани ўтказиб бераётган вақтида чегара қўшинлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ