Фарғоналик деҳқон етиштирган саримсоқларини текинга тарқатди
(last modified Sat, 29 Dec 2018 15:13:14 GMT )
декабр 29, 2018 20:13 Asia/Tashkent
  • Фарғоналик деҳқон етиштирган саримсоқларини текинга тарқатди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида саримсоқ мутлақо бепулга берилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири хабар берди. Хабарга фотосурат илова қилинган.

Маълум бўлишича, ушбу фотосурат бугун – 2018 йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон туманининг Яккатут ва Қирқкетмон қишлоқлари орасидаги автотрасса бўйида олинган. Саримсоқ эккан деҳқон тракторининг олдига ва тиркаманинг орқасига қарама қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар кўрадиган қилиб “Чеснок бепул” деган ёзувни илиб қўйган. Йўловчилар тиркаманинг устига чиқиб қути ва халталарда саримсоқ олиб кетишмоқда.

Бироқ кўпчилик кузатувчилар деҳқоннинг меҳнати қадрсизлигини ачиниш билан қайд этмоқда. Деҳқон сарфлаган маблағи ва меҳнати самарасини кўрмагач, бу маҳсулот етиштиришга таъсир қилмай қолмайди, оқибатда талаб ва таклиф мувозанати издан чиқиб, аҳоли фаровонлигига путур етиши мумкин.