Ўзбекистонликлар янги йилда неча кун дам олишади?
Ўзбекистон президенти Фармонига биноан, Ўзбекистонликлар учун қуйидаги кунлар дам олиш куни сифатида белгиланди.
Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (5 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:
30 декабрь – якшанба;31 декабрь – душанба (29 декабрдан кўчирилган дам олиш куни);1 январь – сешанба (Янги йил байрами);2 январь – чоршанба (қўшимча дам олиш куни);3 январь – пайшанба (5 январдан кўчирилган дам олиш куни).
Изоҳ: 5 январь – шанба куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (2 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:
30 декабрь – якшанба;1 январь – сешанба (янги йил байрами);2 январь – чоршанба (қўшимча дам олиш куни).