Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
(last modified Tue, 01 Jan 2019 08:48:45 GMT )
Январ 01, 2019 13:48 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
    Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Магнитогорск шаҳрида кўп қаватли уй қулашининг фожиали оқибатлари муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

31 декабрь куни эрталаб соат 4да Магнитогорскда маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушган. ФВВнинг сўнгги хабарига кўра, портлаш натижасида саккиз киши ҳалок бўлган, 33 кишининг тақдири номаълум.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Магнитогорск шаҳрида турар-жой биноси қулаши натижасида қурбон бўлганлар орасида 2019 йилнинг 1 январь куни эрталаб ҳолатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ экани хабар қилинганди.

ТИВ хабарида айтилишича, 31 декабрь эрталаб содир бўлган Магнитогорск фожиаси бўйича вазиятни Бош консулхона жиддий назоратга олган.

Ёрлиқ