Бухорода халқаро ҲАЛОЛ стандарти жорий этилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41884
Жорий йил 21-23 феврал кунлари Бухорода зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасига таянган ҳолда Кабар агентлиги хабар қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 05, 2019 10:38 Asia/Tashkent
  • Бухорода халқаро ҲАЛОЛ стандарти жорий этилади

Жорий йил 21-23 феврал кунлари Бухорода зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасига таянган ҳолда Кабар агентлиги хабар қилди.

Форум зиёрат-туризми соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонни дунёдаги энг йирик зиёрат туризми марказларидан бири сифатида тан олинишини таъминлаш, шунингдек, мамлакатни чет эл зиёратчи-туристларига янада танитиш ва жозибадор туристик йўналишларидан бири сифатида очиб бериш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ҳамда халқаро "Ҳалол" стандартларини жорий этиш мақсадида ўтказилади.

Форум ишида олимлар, теологлар, экспертлар ва зиёрат-туризми соҳасидаги мутахассислар иштироки кутилмоқда.

Тадбир иштирокчилари зиёрат жойлар ва Бухородаги зиёрат-туризм объектлари бўйлаб экскурсиялар ташкил этилади.

Бундан ташқари, форумда зиёрат-туризми, зиёрат туризми инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестиция ва грантларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Кутилишича, форум иштирокчилари томонидан ислом маданияти ва цивилизацияси ривожида Ўзбекистон маданий-тарихий марказлари роли тўғрисида Декларация қабул қилинади ва чет эллик шериклар билан инвестицион шартномалар тузилади.