77 ёшли мултимиллионер 32 ёшли ўзбекистонлик қизга уйланди
Январ 05, 2019 12:15 Asia/Tashkent
Англияда 25 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашган мусулмон лорд ўзидан 45 ёш кичик ўзбекка уйланди.
77 ёшли Муҳаммад Илтаф 32 ёшли Гули Муродовани 2011 йилда у официант бўлиб ишлайдиган кафеда учратган. Улар ўртасида лорднинг ўша вақтдаги рафиқаси леди Шайду Шихни жиғибийрон қиладиган даражада яқин алоқалар вужудга келган, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" нашри.
Тўй маросими беш юлдузли Grosvenor House меҳмонхонасида бўлиб ўтган. Тантанада лорднинг оила аъзоларидан кимдир қатнашганми ё йўқ номаълум. Лорднинг янги рафиқасидан 15 ёш катта қизи бор.
Муродова бўлса ўзини “Леди Гули” деб эълон қилиб улгурган. Жуфтлик Лондондаги хорижий элчихоналарда бўлган қатор тадбирларда қатнашган.
Ёрлиқ