Равшан Эрматов Сурия – Фаластин учрашувини бошқаради
(last modified Sun, 06 Jan 2019 05:36:14 GMT )
Январ 06, 2019 10:36 Asia/Tashkent
  • Равшан Эрматов Сурия – Фаластин учрашувини бошқаради

Унга Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади

6 январь куни Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Сурия – Фаластин учрашувини ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди. 

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Дарвоза ортида эса Ильгиз Танташев ва Валентин Коваленко ишлайди. Тўртинчи ҳакам – Сергей Гришченко (Қирғизстон).

 5 январь куни БААда Осиё Кубоги старт олди. Очилиш учрашувида БАА терма жамоаси Баҳрайн билан куч синашди.

Ушбу учрашувни иорданиялик Адҳам Муҳаммад бошқарди.