Январ 06, 2019 11:01 Asia/Tashkent
  • Тошкентда йўқолган  қиз Янгийӯлдан топилди
    Тошкентда йўқолган қиз Янгийӯлдан топилди

Тошкент шаҳар Сергели туманида қариндошининг уйидан чиққан 15 ёшли Нодира Яшатулаева Янгийўл туманида топилган, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, қиз Янгийўлга танишларининг ёнига борганини айтган. Айни вақтда бу маълумот текширилмоқда. 

“Нодирага зарар етмаган, саломатлиги яхши, онаси унинг ёнида. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологлари Нодира билан суҳбатлашиб, яқинларини огоҳлантирмасдан уйдан чиқиб кетганлигини сабабларини ўрганишмоқда”, -  дейилган ИИББ хабарида.

 

Ёрлиқ