Январ 08, 2019 10:37 Asia/Tashkent
  • Самарқандда сайёҳлар сони 2 баравар ошди

2018 - 2019 йил Янги йил байрами кунларида Самарқандда сайёҳлар сони 2 баравар ошганлиги хабар қилинмоқда.

Хусусан, 2018-йилнинг 23 декабрдан 28 декабригача 856 нафар хорижлик сайёҳ Самарқанд вилоятдаги меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтган бўлса, 2018-йилнинг 29 декабридан 2019 йилнинг 3 январига қадар бўлган даврда 1 606 нафар чет эллик сайёҳ рўйхатга олинган, - дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек, сайёҳларнинг аксарияти: Россия - 588 нафар, Афғонистон – 198 ва Япония – 166 нафар мамлакатларидан ташриф буюргани ҳам айтиб ўтилган.

 

Ёрлиқ