Самарқандда Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари учрашадилар
Январ 09, 2019 15:16 Asia/Tashkent
12—13 январь кунлари Самарқандда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон билан мулоқотининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади.
Бундай шаклда биринчи марта ўтказилаётган учрашувда Марказий Осиё, Афғонистон ҳамда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари иштирок этади.
Учрашувда давлатларнинг сиёсат, иқтисодиёт ва инвестициялар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, вазирлар Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратади.
Ёрлиқ