Ўзбекистонликларга загранпаспортни чет элда берилиши кутилмоқда
-
Ўзбекистонликларга загранпаспортни чет элда берилиши кутилмоқда
Жорий йилда хорижга чиқиш паспортларини чет элда бериш имкониятини ишга туширилади
Sputnik. Хорижга чиқиш паспортини олиш учун илгари ОВИР учун тўпланган ҳужжатлар талаб этилади - булар анкета-ариза, фотосурат, биометрик паспорт нусхаси ва военкоматдан маълумотнома (ҳарбий хизмат мажбурий бўлган шахслар учун) талаб этилади. Шу билан бирга, фуқароларга ҳужжат тақдим этишда рад жавоби берилиши мумкин бўлган сабаблар ҳам бор, деди Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбари, подполковник Қудрат Йўлдошев.
"Хусусан, суд ёки тергов органлари томонидан таъқиқлар қўйилган бўлса ва қарздорлик мавжуд бўлса ҳужжат олишда рад жавоби берилиши мумкин. Барча қарзлар тўланиб, фуқаро бу ҳақда маълумотнома тақдим этса, у ҳеч бир муаммосиз хорижга чиқиш паспортини расмийлаштира олади", - деди Йўлдошев Sputnik Ўзбекистон мухбири саволига жавоб берар экан.
Йўлдошевнинг сўзларига кўра, янги хорижга чиқиш паспорти билан фуқаро 10 йил давомида исталган мамлакатга бора олади.
Тўраходжаев шунингдек, 2019-йил давомида Ўзбекистоннинг хориждаги барча элчихона ва консулликларини персонал маълумотларни қайта ишлаш тизимига улаш режалаштирилаётганини айтди. Бу эса Ўзбекистон фуқароларига хорижда загранпаспорт олиш ёки ҳужжат муддатини узайтириш имконини беради.
"Асосий масала - маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш – биз бу маълумотларни тўлиқ интернетдан юклаб ололмаймиз. Ҳозирда техник жараён устида иш олиб борилмоқда, ўйлайманки, жорий йилда хорижга чиқиш паспортларини чет элда бериш имкониятини ишга тушира оламиз", - деди Тўраходжаев.