Ўзбекистонликлар ишлаш учун Японияга бориши мумкин
(last modified Wed, 16 Jan 2019 16:06:35 GMT )
Январ 16, 2019 21:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонликлар ишлаш учун Японияга бориши мумкин

Япония янги иммиграцион қонунчилик доирасида Ўзбекистонни ишчи кучи экспортчиси мамлакатлари рўйхатига қўшишга тайёр.

Янги қонун жорий йилнинг апрелидан кучга кириши кутилмоқда. 

Япониялик вазир Японияда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев билан музокаралар давомида юқоридаги баёнот билан чиқиш қилди.

Учрашув якунлари бўйича Япония Адлия вазирлиги, ТИВ, Соғлиқни сақлаш ва меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида стажёрларни техник тайёрлаш дастурларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Ўзбек делегацияси, шунингдек, Маслаҳатчилар палатаси аъзоси, «Умид» партияси вакили Мацузава Шигефуми билан музокаралар ўтказди. Шигефумининг сўзларига қараганда, Япония яқин беш йилда 350 минг хорижий ишчини қабул қилишни режалаштирмоқда.

Ёрлиқ