“Внуково”да Ўзбекистондан келтирилган 13 партия гўшт ушланди
Январ 17, 2019 16:40 Asia/Tashkent
Россиянинг “Внуково” аэропорти божхона ходимлари Ўзбекистондан ветеринар сертификатсиз келтирилган 13 партия гўшт маҳсулотларини қўлга олишди.
Минтақадаги Россельхознадзор бошқармаси вакилининг журналистларга маълум қилишича, хавфли маҳсулотлар йўловчиларнинг қўл юкидан топилган. Йўловчилар ҳеч қандай керакли ҳужжатни тақдим этишолмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ўзбекистондан келаётган йўловчилар учун багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини олиб келишларига вақтинчалик чеклов ўрнатган эди.
Ёрлиқ