Ӯ-ҳ-ҳ-ӯ: Ўзбекистонда об-ҳаво -12 даражагача пастлайди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i42443-Ӯ_ҳ_ҳ_ӯ_Ўзбекистонда_об_ҳаво_12_даражагача_пастлайди
 Ўзбекистонда кейинги ҳафтадан, 20 январ кунидан бошлаб кучли совуқ бошланиши, ҳаво ҳарорати -12 даражагача пастлаши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 19, 2019 14:34 Asia/Tashkent
  • Ӯ-ҳ-ҳ-ӯ:  Ўзбекистонда об-ҳаво -12 даражагача пастлайди

 Ўзбекистонда кейинги ҳафтадан, 20 январ кунидан бошлаб кучли совуқ бошланиши, ҳаво ҳарорати -12 даражагача пастлаши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Ёғингарчилик якшанба кунидан бошланади. Ёмғир ёғиб, қорга айланиши эҳтимоли бор. Худди шу куни температура кундузи +2 ва +4 градус, кечаси – -2 бўлади.

Энг кучли совуқ Қорақалпоғистонда бўлиши кутилмоқда. Бу регионда термометр -3 ва -8 даражани кўрсатади, 21-23 январ кунлари қаҳратон совуқ – -12 даражани ташкил қилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу кунларда узоқ жойларга боришни режалаштирмасликни, хонадон дераза ва эшикларини совуқ ўтмайдиган қилишни, иситиш асбобларини соз ҳолга келтиришни тавсия этади.

Шунингдек, ушбу даврда туман тушиши, Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 7-12 метрни ташкил этиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.