Фарғонада экстремистик ғояларни тарғиб қилганлиги учун қамалган шахс озод қилинган
(last modified Sat, 19 Jan 2019 13:33:18 GMT )
Январ 19, 2019 18:33 Asia/Tashkent
  • Фарғонада экстремистик ғояларни тарғиб қилганлиги учун қамалган шахс озод қилинган

Фарғонада ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик оқим ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб қамалган шахс фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашининг кафиллиги билан қамоқдан озод этилган.

Фарғона туманилик Рустам Каримов 2014 йил июль ойида ёлланма ишчи сифатида Россия Федерациясининг Қозон шаҳрига бориб-келиб юриши давомида ижтимоий тармоқда жиҳодчилар диний экстремистик оқим ғояларини тарғиб қилиш ва бошқа фуқароларга тарқатиш мақсадида профил яратган.

Р. Каримовга суд ҳукмига кўра, Жиноят Кодексининг тегишли моддаси асосида 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди аппеляция судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида аппеляция шикояти иш материалларига қўшиб кўриб чиқилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона тумани кенгашининг кафиллик хати, Р. Каримовнинг қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити, адашиб жиноят йўлига кириб қолганлиги каби ҳолатларни инобатга олиб, суд ҳукмини ўзгартирди.

Ажримга асосан, Рустам Каримовга уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Унинг зиммасига уяли алоқа воситаларидан фойдаланмаслик ва ижтимоий тармоққа уланмаслик қўшимча тақиқлари юклатилди.

Ёрлиқ