Ислом Каримовнинг самолёти сотилди
Январ 20, 2019 11:54 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вилоятларга ва яқин хорижий мамлакатларга сафарлари учун фойдаланилган самолёт сотилди. Aviaspotter хабарига кўра, борт 1997 йилдан 2013 йилгача (ҳисобдан чиқарилгунича) хизмат қилган.
Мазкур British Aerospace Avro RJ85 самолёти Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тегишли бўлиб, борт рақами UK-80001.
Авиация ишқибозлари орасида собиқ президент Ислом Каримовнинг самолёти «тулки» ёки «малла қўзиқорин» дея аталган.
Хабарда самолёт нархи келтирилмаган.
Ёрлиқ