Январ 21, 2019 15:36 Asia/Tashkent
  • Эҳтиёт бӯлинг! Самарқандда  молиявий пирамиданинг янги тури пайдо бўлди

Самарқандда 450 млн сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган молиявий пирамиданинг янги тури фош қилинди, деб хабарқилмоқда “Халқ сўзи” нашри, ИИВ хабарига асосан.

Самарқандда товламачилар 8 200 нафар фуқародан жами 450 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари йиғиб олиб, уларни ўзлаштириб юборган.  

“Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан “OLTINYUL.UZ” ва “E-SUM.UZ” веб-сайтлари орқали фуқароларни мулкий манфаатга қизиқтириб, «Молиявий пирамида» лойиҳаси тузилган”, - дейилган хабарда.

Жиноятчилар тузган молиявий пирамида жуда оддий ишлаган: интернет тармоғида “Миллий Электрон Гаштак” номли лойиҳа ташкил қилинган бўлиб, унга қўшилган ҳар бир янги иштирокчи ўз “устози”га 50 минг сўмдан “ёрдам пули” тўлаган ва кейин ўзи ҳам пирамидага янги иштирокчила қидиришга тушган. Кейинчалик ҳар бир жалб қилинган кишининг тўловидан унинг ўзи ҳам улушини олган. 50 минг сўм катта пул бўлмагани туфайли аксарият жабрланганлар ҳуқуқни сақлаш органларига мурожат қилмаган.

Хабарда айтилишига кўра, товламачилар 8 200 нафардан зиёд фуқародан жами 450 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари йиғиб олиб, уларни ўзлаштириб олишган.  

Ушбу иш юзасида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Н.Р. ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1881-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ёрлиқ