Осиё Кубоги 2009: Ўзбекистон Австралияга қарши майдонга тушди
Январ 21, 2019 21:22 Asia/Tashkent
Бугун, 21 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги нимчорак финалида Австралияга қарши майдонга тушди.
Осиё Кубоги нимчорак финалининг бу учрашуви Ал-Айндаги «Халифа бин Зайд» стадионида Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланди. Унда Ўзбекистон миллий термаси оқ, Австралия эса сариқ рангли либосда ҳаракат қилмоқда. Баҳсни қатарлик Абдулраҳмон Ал-Жассим бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйинни «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс ғолиби чорак финалда БАА-Қирғизистон жуфтлигида зафар қучган терма жамоа билан ўйнайди. Бу ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.
Ёрлиқ