Мирзиёевнинг махсус вакили Исматулла Иргашев Лондонга боради
Шавкат Мирзиёевнинг махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича халқаро мулоқот гуруҳининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун 29 январь куни Лондонга жўнаб кетади.
Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Ташқи ишлар вазирлигининг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси биринчи котиби Аслам Акбаров Афғонистон бўйича халқаро мулоқот гуруҳининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Буюк Британияга жўнаб кетади.
Ушбу йиғилиш 2 февралга қадар Лондон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил баҳорда Афғонистонда президентлик сайлови бўлиб ўтиши лозим. 14 минг нафар АҚШ ҳарбийсининг Афғонистонда чиқиб кетиши мамлакатдаги тинчлик ва барқарор ривожланиш суръатига таъсир ўтказиши мумкин.