Тошкентда хорижга чиқиш паспортларини бериш тартиби ҳақида маълумот берилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i42851-Тошкентда_хорижга_чиқиш_паспортларини_бериш_тартиби_ҳақида_маълумот_берилди
2019 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун 2 йиллик ОВИР стикерлари бериш тўхтатилди.
(last modified 2019-01-30T05:39:19+00:00 )
Январ 30, 2019 10:39 Asia/Tashkent
  • Тошкентда хорижга чиқиш паспортларини бериш тартиби ҳақида маълумот берилди
    Тошкентда хорижга чиқиш паспортларини бериш тартиби ҳақида маълумот берилди

2019 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун 2 йиллик ОВИР стикерлари бериш тўхтатилди.

Бунинг ўрнига фуқароларга қулайликлар тақдим этиш ҳамда оворагарчиликларга барҳам бериш, дунё тажрибасини Ўзбекистонда ҳам қўллаш мақсадида хорижга чиқиш паспорти жорий қилинди. Мамлакатнинг ўзида эса, босқичма-босқич фуқаро шахсини тасдиқловчи ID-карталар тизимига ўтиш белгиланди.

Қосимов, шунингдек, янги хорижга чиқиш паспорти афзалликлари хусусида сўз юритар экан, паспорт жами 48 бетдан иборатлиги, унда биометрик маълумотлар жамланишини билдирди. Бундан ташқари, паспорт саҳифаларига Ўзбекистоннинг тарихий ва замонавий архитектураси намуналарининг суратлари туширилган. 

Шу билан бирга, Қосимов паспортга белгиланган тўлов хусусида фикр билдириб, аввалги ҳолатда, фуқаро ҳар икки йилда хорижга чиқиш стикерини олишга тўғри келгани сабабли, ҳар сафар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бож тўлаган. 10 йил мобайнида 5 марта стикер олиши ҳисобга олинса, фуқаро тўлайдиган бож 2,5 бараварни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, хорижга чиқиш паспортини олиш учун тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 120 фоизини ташкил қилади (243 276 сўм). 16 ёшга тўлмаган шахсларга хорижга чиқиш паспортини бериш учун тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 80 фоизини ташкил қилади (162 184 сўм).

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги йўқ шахсларга, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган шахсларга хорижга чиқиш паспортини бериш учун тўланадиган давлат божи энг кам иш ҳақининг 100 фоизини ташкил қилади (202 730 сўм).

Янги паспорт тўқ қизил рангда ва 48та саҳифадан иборат. Уни олиш учун фуқаролар яшаш жойидаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилиши, иш жойи, ўқиш жойи ёки маҳаллий бошқарув идоралари томонидан тасдиқланадиган анкета-аризани топшириши лозим бўлади. Шунингдек, 3,5х4,5 см ўлчамдаги фотосурат, паспорт нусхаси, ҳарбий бўлимдан маълумотнома (ҳарбий хизматга мажбурлар учун) ҳам тақдим қилинади. Паспорт 10 йил муддатга берилади.