АҚШ разведкаси: Ўзбекистон радикал оқимларга нисбатан заифдир
Иқтисодиёт ва давлат бошқаруви бўшлиги сабабли Ўзбекистонда радикал оқимлар таҳдиди сақланиб қолинмоқда.
АҚШ миллий разведка директори Дэниел Коутс баёноти келтирилишича,
"Президент Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистоннинг сиёсий "очилиши" минтақа ичида ҳамкорлик истиқболларини яхшилайди. Бироқ бошқарув ва иқтисодиёт заифлиги радикализация таҳдидларини оширади" – дейилади Коутснинг конгрессда қилган баёнотида.
Ўтган йил ноябрда Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан республикада қўққисдан "тревога" ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилганди.
Россиялик ҳарбий эксперт Игорь Коротченконинг фикрига кўра, ҳарбий ўқув манёврлар ўтказилишга, Афғонистон ҳудудидаги ўта нотинч вазият ҳамда ИШИД жангариларининг Суриядан қочиб Марказий Осиё давлатлари чегараси яқинида тўпланиши сабаб бўлмоқда.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевнинг сўзларига кўра, жангарилар оқими бошқа минтақадан Афғонистонга, биринчи навбатда мамлакатнинг шимолий қисмига – Тожикистон чегарасига ўтмоқда.