Ўзбекистон Россиядан ЯК-130 ўқув-ҳарбий самолётларини сотиб олмоқчи
(last modified Thu, 31 Jan 2019 12:10:08 GMT )
Январ 31, 2019 17:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Россиядан ЯК-130 ўқув-ҳарбий самолётларини сотиб олмоқчи

Иркутск Авиация заводи сўнгги вақтларда Як-130 ўқув самолётларига кўплаб буюртмалар олмоқда. Хусусан, Бангладеш, Мьянма, Белоруссия ва Лаос ҳам бир неча самолёт сотиб олишган.

Як-130 самолётларига Ўзбекистон ҳам қизиқиш уйғотмоқда, лекин ҳозирча музокаралар бошланғич босқичда”, - дейилган хабарда

Як-130 – икки ўринли ўқув-жанговар самолёти бўлиб, у учувчиларни замонавий ўта манёврли самолётларда учиш учун тайёрлашга мўлжалланган.

Ушбу самолётдан жанговар мақсадларда енгил штурмовик, разведкачи-самолёт, қирувчи ва бомбардимончи самолётсифатида ҳам фойдаланса бўлади. Айрим ОАВларда пайдо бўлган маълумотларга кўра, Як-130 асосида Россияда биринчи оғир жанговар учувчисиз аппарат ҳам яратилиши мумкин.

Ёрлиқ