Ўзбекистон мудофаа вазири ва АҚШ қўмондонлиги Марказий Осиёдаги хавфсизликни муҳокама қилишди
(last modified Fri, 01 Feb 2019 10:51:08 GMT )
феврал 01, 2019 15:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон мудофаа вазири  ва АҚШ қўмондонлиги Марказий Осиёдаги хавфсизликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти билан Флорида штатидаги Тампа шаҳрида учрашди

Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбий етакчилари учрашуви давомида икки мамлакат Марказий Осиё ва дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш, ҳамкорликдаги машғулот ва тренингларни ўтказиш, шунингдек истиқболдаги ҳарбий ҳамкорликнинг бошқа актуал масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳарбий делегацияси CENTCOM қўмондонлигига ташрифи чоғида Стратегик таҳлил ҳамкорликдаги гуруҳ ҳамда Коалициявий мувофиқлаштирув марказининг функциялари билан танишди.

“Жанубий зарба” – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан ҳар йили ўтказиладиган ўқув машғулотлари. Мақсади – қуруқликдаги, сувдаги ва ҳаводаги турли қўшин турларининг қўшма ҳаракатларини машқ қилиш.

Ёрлиқ