Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ўзбекистонлик аёлга фарзандини қайтаришда ёрдам берди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари Зуҳра Бобоқуловага етти ойлик болани қайтариб олишга ёрдам берди. Чақалоқ болалар уйига олиб кетилишига оз қолганди.
Spuntik агентлигига маълум қилинича, Ўзбекистон фуқароси 2018 йил июн ойида фарзандли бўлди. Бироқ туғруқхона маъмуриятига паспорт ва унинг таржимасини тақдим эта олмаган. Булар бола туғилганлиги ҳақида маълумотномани расмийлаштириш учун зарур.
Кейинчалик туғруқ бўлими бутунлай ёпилади. Бу ўз навбатида Зуҳрага маълумотнома олишда қийинчиликларни келтириб чиқарди.
Бундан ташқари, бу аёлда Ўзбекистонга қайтиш учун пули бўлмаган. Шунинг учун у магазинга ишга кириб, чипта учун пул йиғишни бошлайди.
Январ ойида Бобоқулова ўз фарзанди билан вақтинча истиқомат қилаётган квартирани текшириш чоғида Москва полицияси ходимлари чақалоқнинг туғилиш ҳақида ҳеч қандай ҳужжати йўқлигини аниқлаган.
Бобоқулованинг яшаш жойидан рўйхатдан ўтиш муддати ўтган эди.
Натижада полиция ходимлари унга 5000 рубль миқдорида жарима белгилаб, тегишли ҳужжатлари бўлмагани сабабли болани онасидан олиб қўйиб, уни Г.Н.Сперанский номидаги Болалар шаҳар клиник касалхонасига жойлаштирган.
Бу воқеа содир бўлгандан кейин Бобоқулова ёрдам бериш учун элчихона консуллик бўлимига мурожаат қилади.