Ўзбек Осиё Кубоги финалини бошкарди
Бу гал ҳам футбол бўйича Осиё Кубогининг финали ўзбексиз кечмади. Айнан Равшан Эрматов бошчилиги остидаги ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқарган финал беллашувида Қатар ўз тарихида илк бор Осиё чемпионига айланди.
Феликс Санчес Бас шогирдлари финалда кимсан тўрт карра Осиё чемпиони Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Финал учрашуви қатарликларнинг яққол устунлиги остида кечди.
2-бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Равшан Эрматов томонидан берилган 11 метрлик жарима тўпи японияликларнинг сўнгги умидларини ҳам чиппакка чиқарди.
Қатарликлар ҳисобда яққол устунлик билан олдинга чиқиб олди, Японияда ўйинда ҳисобни тенглаштиришнинг бошқа бирор бир имконияти қолмади.
Абу Дабидаги бугунги ўйин ортидан, Равшан Эрматов Осиё Кубоги финал учрашувини икки бор бошқарган ҳакам сифатида ҳам тарихга кирди.
Япония ўзи каби бу йил-да Осиё чемпионлигига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилган Эронни йирик ҳисобда енгиб, финал босқичига чиққан.
Майдондаги ҳолат бугунги финал учрашуви натижаси японияликлар ўзи учун ҳам анчайин кутилмаган бўлганини кўрсатиб турарди.