Ўзбекистон энергетика вазири Халқаро атом энергетикаси агентлиги делегацияси билан учрашди
(last modified Wed, 06 Feb 2019 05:49:25 GMT )
феврал 06, 2019 10:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон энергетика вазири Халқаро атом энергетикаси агентлиги делегацияси билан учрашди

Кеча Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султонов Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) делегацияси аъзолари билан учрашди

Учрашувда атом энергетикаси фаолиятининг йўлга қўйилиши нафақат энергетика ривожи, балки фан, кадрларни тайёрлаш каби соҳаларнинг жадал ривожланишига сабаб бўлиши, мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, қурилиш йўналишларидаги имконияти бир неча бараварга ошиши таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда кадрларни тайёрлаш масаласига катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Бугунги кунда ўзбекистонлик 58 талаба «Москва муҳандислик-физика институти» миллий тадқиқот ядровий университетида таълим олмоқда. Тошкентда мазкур университетнинг филиалини ташкил қилишга доир ишлар олиб борилмоқда, бу ерда Ўзбекистоннинг ядро энергетикаси соҳаси учун кадрлар тайёрланади.

АЭСни барпо этишга оид кенг кўламли ишлар доирасида ХАЭА билан ҳамкорлик ҳам янги босқичга кўтарилди. Халқаро агентлик билан ҳамкорликда ўтказилаётган семинар ҳам шу йўналишда олиб борилаётган муҳим ишлардан биридир.

ХАЭА делегацияси номидан сўзга чиққан Жентковски учрашув учун миннатдорлик билдириб, тинч атомдан фойдаланувчи мамлакатлар қаторига кираётган Ўзбекистон ўз олдига қўйган вазифалари билан ҳайратга солаётганини таъкидлади.