Ўзбекистон журналистлари бепул гувоҳнома оладилар
феврал 07, 2019 11:05 Asia/Tashkent
Жорий йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси журналистининг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш режаланмоқда
Таъкидланишича, ушбу гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта кўринишида бўлиб, унда гувоҳнома эгаси ҳақида маълумот, фотосурат, ҳимояланган шахсий штрих-код мавжуд бўлади.
“Миллий гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилган журналистларга бепул тақдим этилади. Гувоҳнома журналистнинг ҳақиқатан профессионал касб эгаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади”, - дея ёзган Алламжонов
Ёрлиқ