Диққат! Тошкентда йўқолган икки аёл Бухородан топилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43273-Диққат!_Тошкентда_йўқолган_икки_аёл_Бухородан_топилди
2019 йил 2 февраль куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Ф.Ю. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 февраль куни соат 11:30ларда бирга яшовчи рафиқаси С.Ю., дугонаси М.М. билан бирга шу уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилганди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
феврал 10, 2019 17:39 Asia/Tashkent
  • Диққат! Тошкентда  йўқолган икки аёл Бухородан топилди

2019 йил 2 февраль куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Ф.Ю. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 февраль куни соат 11:30ларда бирга яшовчи рафиқаси С.Ю., дугонаси М.М. билан бирга шу уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилганди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган самарали қидирув ишлари ва фуқароларнинг фаол иштироклари туфайли С.Ю. ва М.М.лар Бухоро шаҳар ҳудудидан соғ-саломат топилди. 

“Ўз ўрнида бошқалар тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - дейилади ИИВ хабарида.