ЎФА Игнатий Нестеров билан боғлиқ допинг можароси юзасидан баёнот берди
-
ЎФА Игнатий Нестеров билан боғлиқ допинг можароси юзасидан баёнот берди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа дарвозабони Игнатий Нестеровдан Осиё Кубоги вақтида олинган таҳлилларда тақиқланган модда топилгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.
Ассоциациянинг тасдиқлашича, ҳақиқатан ҳам Нестеровдан Осиё Кубоги доирасида олинган таҳлиллар натижасида унинг қонида тақиқланган модда аниқлангани ҳақида Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ЎФА ва «Уҳуд» клубига расмий хат юборилган.
Шунга қарамай, «Уҳуд» клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу маълумотни оммага ошкор қилиб, Нестеров допинг қабул қилгани туфайли ОФК томонидан четлатилгани ҳақида хабар тарқатди. Бу эса профессионал клуб мақомига тўғри келмайдиган ҳолатдир», – дейилади ЎФА баёнотида.
«ЎФА Игнатий Нестеровнинг бу хатти-ҳаракатини қоралайди, шу билан бирга футболчининг атайлаб тақиқланган моддаларни қабул қилиш мақсади бўлмаганини, бу дори таркибидаги баъзи моддалар тақиқланганини билмаганини маълум қилади», - дейилади расмий билдиришда.