феврал 17, 2019 10:14 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Мюнхенда Британия мудофаа вазири билан учрашди

Мюнхен конференциясида қатнашган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Британия мудофаа вазири Гевин Александр Уильямсон билан учрашди

Абдулазиз Комилов ва Уильямсон Ўзбекистон— Британия алоқалари ҳолати ва кенгайтириш истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, ҳозирги хатар ва хавфсизликка таҳдидлар билан курашиш масалалари муҳокама қилишди.

Британия вазири расмий Лондон томонидан 2018 йил март ойида Афғонистон бўйича Тошкент конференциясининг натижаларини қўллаб-қувватланишини таъкидлади. Ушбу тадбирда халқаро ҳамжамиятда Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлашга ёрдам бериш зарурлиги тўғрисида умумий фикрга эришилган эди.

Бундан ташқари, Гевин Уильямсон Афғонистон бўйича Ўзбекистон— Британия маслаҳатлашувларини икки томонлама муносабатларнинг муҳим механизми деб атади ва Буюк Британиянинг ушбу йўналишда янада яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қайд этди. Учрашувда Ўзбекистоннинг Афғонистонда илгари сурган йирик ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳалари ташаббусларини Британия томони қўллаб-қувватлаши юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ёрлиқ