Ўзбекистонда мустақилликнинг 25 йиллик байрами арафасида тозалаш анти-террор тадбирлари бошланди
Ўзбекистонда мустақилликнинг 25 йиллик байрами арафасида тозалаш анти-террор тадбирлари бошланди
Мустақилликнинг 25 йиллик шодиёнасини Ўзбекистон фуқролари халқ сайллари ва концертлар билан қарши олади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш эса республика ИИВ зиммасида.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Мустақиллик байрами арафасида бутун республика бўйлаб "Антитеррор-тозалаш" тадбирини ўтказмоқда.
"Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида бутун республика бўйлаб махсус гуруҳлар фаолият олиб боришади", — деб хабар қилди Спутник агентлигига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба.
Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, байрамгача бўлган вақт оралиғида хусусий ва кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотларга қарашли ертўлалар ва омборхоналар, дўконлар ҳамда оммавий сайллар ўтказиладиган ҳудудлар кўрикдан ўтказилади.
"Доимий ёки вақтинчалик рўйҳатдан ўтмаган хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда", — деб таъкидлади ИИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, "Тозалаш-антитеррор" тадбири бундан олдин Наврўз байрами арафасида ўтказилган бўлиб, тадбир давомида ИИВ ходимлари томонидан ноқонуний яшаб юрган 261 киши — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган эди.