Рашид Қодиров иши: собиқ бош прокурор қачон телевизорга чиқарилади?
(last modified Sun, 03 Mar 2019 06:08:56 GMT )
март 03, 2019 11:08 Asia/Tashkent
  • Рашид Қодиров иши: собиқ бош прокурор  қачон телевизорга чиқарилади?

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг навбатдаги мажлисида давлат айбловчиси судланувчи Рашид Қодировга янги айблов эълон қилган.

2000 йил 18 февралидан 2015 йилнинг 12 апрелигача Ўзбекистон бош прокурори бўлган Рашид Қодиров 2018 йилнинг 22 февралида Тошкентда ҳибсга олинганэди.

2018 йилнинг май ойида президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида ўтказилган йиғилишда собиқ бош прокурорнинг ўзи телевидение орқали коррупция, «кулранг схемалар» ва ҳоказолар ҳақида гапириб беришини айтиб ўтган эди.

2018 йилнинг июнь ойида эса Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов чиқиш қилди. У ўз чиқишида собиқ бош прокурорга нисбатан қўзғатилган жиноят ишига изоҳ берибўтганди. Отабек Муродов ҳозирги пайтда Рашид Қодиров ва бошқаларга нисбатан жиноят иши тергов қилинаётгани, Жиноят процессуал қонунчилигига асосан, тергов сири сифатида, ҳаммасини ошкор этолмаслигини айтиб ўтган эди.

Жорий йилнинг январида Тошкентда Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров устидан суд жараёни бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Суд жараёнига оид барча деталлар ва янгиликлар ҳозирча «мустақил манбалар»,«хабардор кишилар» ва «адвокатлар»дан етиб келмоқда. Бирор бир расмий ахборот берилганича йўқ.

Таассуфки, расмий ахборот берилмаётгани турли миш-мишлар ва тахминлар тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистонликлар президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи барибир бажарилади, деб умид қилишмоқда.