Мавлон Умурзоқов:Рашид Қодиров ва унинг гумашталари оддий ҳақиқатни англаб етмади
(last modified Tue, 05 Mar 2019 05:25:03 GMT )
март 05, 2019 10:25 Asia/Tashkent
  • Мавлон Умурзоқов:Рашид Қодиров ва унинг гумашталари оддий ҳақиқатни англаб етмади

Биз ҳамон ўз чўнтагимизни давлат, халқ чўнтаги билан алмаштириб қўймоқдамиз. Чўнтакка тушган ўғирлик миллат қалбига ҳам тушган ўғирликдир. Давлат ва халқ мулкини кўз қорачиғидай асраш ўрнига ўғирликка ўзларини бахшида этган собиқ бош прокурор Рашид Қодиров ва унинг гумашталари шундай оддий ҳақиқатни англаб етмади деб таъкидлаган, Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов

Ўтган асрнинг 90 йиллари эди. Девонда ишлардим. Ўшанда Ўзбекистон куч ишлатар тизимидаги бир ходимнинг ўз оиласида ўтказган «тадқиқот»ни эшитиб ҳанг-у манг бўлганман.

«Бекорчилик куним эди, – сўз бошлади у, – ўғлим билан қизим жуда яқин эди. Уларни синаб кўрмоқчи бўлиб, уриштиришга ҳаракат қилдим. Меҳнатим зое кетмади, иккаласи обдон жанжаллашди. Ниҳоят, ўзим бу жанжалга нуқта қўйдим, – деди суҳбатдошим. Эшитиб хафа бўлдим. Наҳот, шундай лавозимда ишлаган раҳбар ходим шунчалик пасткашликка юз туца? Демак, кимгадир ёмонлик қилиш усуллари уларнинг хонадонларида синовдан ўтказилар экан-да. Бу синовлар натижаси бошқаларга қўлланса одамларнинг тақдири нима бўлади?

Раҳбар кадрнинг энг муҳим фазилатларидан бири адолатпарварлик бўлиб, у ўз ишини, ҳукм ва қарорини адолат асосига қурмас экан, унинг ҳамма меҳнати зое кетиши мумкин. Чунки адолатсиз иш пойдеворсиз иморатга ўхшайди! Кадрлар билан ишлар борасида кўз илғамас яна бир хавфли иллат бор. Бу раҳбар қулоғига «шипшиш» одатидир. Бундай «маҳорат»ни эгаллаганлар ундан фойдаланишни ҳам яхши билади.

Ёрлиқ