Умра тадбирининг туристик фирмалар томонидан ташкил этилиши йўлга қўйилади
Туризм фаолияти субъектлари танлаб олинади ва “Умра” тадбирини ташкил этиш учун ҳамкорлик шартномаси тузилади
Вазирлар Маҳкамасининг фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, зиёратларни юқори савияда ва тизимли ташкил этиш ҳамда ушбу йўналишда бозор механизмларини жорий этиш мақсадида фармойиши қабул қилинди.
Ҳужжат билан “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини юқори савияда ва тизимли ташкил этиш хамда ушбу йўналишда бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Унга кўра, “Умра” тадбирининг туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Бунда лицензия шартларига қўшимча киритган ҳолда, туризм фаолияти субъектлари танлаб олинади ва “Умра” тадбирини ташкил этиш учун ҳамкорлик шартномаси тузилади.
Амалга ошириш муддати - 2019 йил апрель, масъуллар - Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.