март 07, 2019 12:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Люксембург ТИВ раҳбарлари учрашдилар

6 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган Люксембург Герцоглигининг ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Асселборн билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Люксембург кун тартибидаги барча масалалар ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, жумладан БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинган.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Люксембургни Европадаги ишончли шерик деб ҳисоблайди. Люксембургнинг “Ўзбекистон-Европа муносабатларида фаол ролини ҳисобга олган ҳолда ушбу давлат билан «Ўзбекистон-ЕИ» шаклидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилади.

Вазир Жан Асселборн 2010 йил 28-29 март кунлари расмий делегация раҳбарлигидаги Ўзбекистонга қилган ташрифини илиқ сўзлар билан ёдга олди ва Люксембург раҳбарияти мамлакат ҳамда бутун Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Музокараларда минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шу ўринда Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Ёрлиқ