Ўзбекистонда 39 яшар аёл ўз ётоқхонасида ўлдириб кетилди
28 февраль куни Ғазалкентда 39 яшар эркакни ўз ётоқхонасида ўлдириб кетишди
Ҳодиса тунда содир бўлган. Бўстонлиқ тумани ИИБ хабарига кўра, аёл мурдаси Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳридаги Марказий маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйларнинг бирида ўз ётоқхонасида турли тан жароҳатлар билан топилган.
Бундан ташқари, марҳума И.У.нинг 16 яшар фарзанди А.У. танасининг турли жойларида кесилган санчилган оғир тан жароҳатлари билан топилиб, туман кўп тармоқли марказий шифохонасига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 1 март куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а,ж" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида фуқаро Н.А. ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, 1 март куни ушланган.2 март куни ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а", "ж" бандлари, 164-моддаси 2-қисми "а" банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.