Ўзбекистон КХДРнинг ядровий синовларидан хавотирдалигини билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i4417-Ўзбекистон_КХДРнинг_ядровий_синовларидан_хавотирдалигини_билдирди
Шимолий Кореяда ўтказилаётган навбатдаги ядро синовлари Ўзбекистон томонини хавотирга солмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Жаҳон» ахборот агентлигининг 11 сентябрь куни эълон қилган ахборотида маълум қилинган.
(last modified 2018-08-22T13:17:38+00:00 )
сентябр 11, 2016 14:06 Asia/Tashkent
  • Шимолий Кореяда ўтказилаётган навбатдаги ядро синовлари Ўзбекистон томонини хавотирга
    Шимолий Кореяда ўтказилаётган навбатдаги ядро синовлари Ўзбекистон томонини хавотирга

Шимолий Кореяда ўтказилаётган навбатдаги ядро синовлари Ўзбекистон томонини хавотирга солмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Жаҳон» ахборот агентлигининг 11 сентябрь куни эълон қилган ахборотида маълум қилинган.

Кун.уз сайтига кўра, «Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил қилиш ташаббускори бўлган Ўзбекистон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома талабларига қатъий риоя этилиши тарафдоридир ҳамда ядро қуролини қўллаш таҳдидини камайтириш масалаларига катта эътибор қаратади», дейилган агентлик хабарида.

Хабарда айтилишича, Шимолий Корея 9 сентябрь куни ядровий синовлар ўтказиш орқали  БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини яна бир марта бузиб, ҳудуд ва бутун дунё хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

«Ўзбекистон Пхеньянни дунёда барқарорликни бузаётган хавфли синовларни тўхтатиб, мавжуд бўлган муамоларни тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга чақиради», — дея таъкидланган хабарда.