март 11, 2019 12:22 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Эфиопия президенти ва БМТ бош котибига таъзия билдирди
    Шавкат Мирзиёев Эфиопия президенти ва БМТ бош котибига таъзия билдирди

Ўзбекистон президенти Эфиопия президенти ва БМТ бош котибига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 10 март куни Аддис-Абеба аэропортидан учиб чиқишда самолётнинг қулаши оқибатида экипаж аъзолари ва йўловчилар, жумладан, БМТ тизимининг 19 нафар ходими ҳалок бўлгани муносабати билан Эфиопия президенти Сахле-Ворк Зевде ва БМТ бош котиби Антониу Гутерришга самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

10 март куни эрталаб Boeing 737 самолёти Эфиопиянинг Дэбрэ-Зэйт шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолётда 157 киши бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 35та давлат вакили бор.

БМТ Янгиликлар маркази хабарида айтилишича, БМТ тизимидаги муассасаларнинг 19 нафар ходими, жумладан, Халқаро миграция ташкилоти, Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури, БМТнинг қочқинлар иши бўйича бошқармаси, БМТ атроф-муҳит дастури ва Жаҳон банки ходимлари лайнерда бўлган.

Ёрлиқ