Ўзбекистонлик аёл иккита оддий тошни 15 минг долларга сотиб олди
(last modified Tue, 12 Mar 2019 11:34:39 GMT )
март 12, 2019 16:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик аёл иккита оддий тошни 15 минг долларга сотиб олди

Ўзбекистонда фирибгарлар аёл кишига қора тошни 15 минг долларга сотишди

Ёвуз ниятли шахслар 43 яшар Маъмура Г.га у  харид қилаётган тошлар бриллиант эканлигини айтишган. Жиноятчилар савдо устида қўлга олинган. 

Ўзбекистон Марказий Банки қошидаги қимматбаҳо металлар давлат агентлиги пробани аниқлаш палатаси хулосасига кўра, жиноятчилардан олиб қўйилган тошлар, қимматбаҳо эмас ва умуман ҳеч қандай қийматга эга эмас.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4 банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ёрлиқ