Кичик Ислом Каримов чет эл матбуотида онаси ҳақида
(last modified Tue, 12 Mar 2019 14:54:44 GMT )
март 12, 2019 19:54 Asia/Tashkent
  • Кичик Ислом Каримов чет эл матбуотида онаси ҳақида

12 март куни Британияда чиқадиган The Guardian нашри Ўзбекистон марҳум президентининг набираси¸ Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова билан суҳбатни эълон қилди.

Британия нашри Гулнора Каримованинг йиллардан бери Лондонда яшаб келаëтган 26 яшар ўғли Ислом Каримов билан ҳам гаплашган.

Ëзилишича¸ Ислом Каримов онаси айбланаëтган жиноятларнинг оғир эканини тан олган¸ аммо унинг Ўзбекистондан ташқарида суд қилинишини сўраган.

“Онамни Швейцарияда қандайдир судга тортишлари мумкин¸ майли унинг тақдири ҳуқуқ тизими орқали ҳал қилинсин. Аммо ҳозир унга нисбатан бўлаëтганлар онамни ҳам инсон¸ ҳам она сифатида мутлақ йўқ қилишга қаратилган”¸ деб иддао қилган Имон Каримованинг акаси Ислом The Guardian нашри мухбирига.

Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич набираси Ислом Каримов бу суҳбатда¸ онасига янги ҳукумат томонидан кўрсатилаëтган муносабат¸ ўзи "қаттиққўл диктатор" деб таърифлаган бобоси яратиб кетган тузумнинг деярли ўзгаришсиз қолаëтганини кўрсатишини таъкидлаган.

Ислом Каримов¸ янги ҳукумат онаси бугунги элитанинг бобоси даврида қилган иқтисодий жиноятларини фош қилиши мумкинлигидан қўрқаëтганини айта туриб¸ онаси тилга кирса¸ "жуда кўп нарса фош бўлиши ва улар ҳаммасининг бир-бирига боғланиб кетгани"ни айтади.

Йиллар давомида Гулнора Каримованинг отаси режимидаги ролини танқид қилиб келган Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиë бўйича таҳлилчиси Стив Свердлов ҳам¸ “оддий ўзбекистонликлар томонидан энг кўп нафрат қилинадиган шахслардан бири экани”га қарамай¸ ҳатто Гулнора Каримовага ҳам қонунда кўзда тутилган ҳақлар берилиши¸ хусусан¸ унга қўйилаëтган айблар шаффоф бўлиши¸ унинг ўз адвокати билан мунтазам учрашишига рухсат берилиши лозимлигини айтади.