Ўзбекистон Boeing 737 MAX самолётларини қабул қилишни таъқиқлади
март 13, 2019 16:31 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ҳукумати ўз аэропортларида Boeing 737 MAX самолётларини қабул қилишни таъқиқлади
“Бугун Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлиги Ўзбекистон аэропортлари Boeing 737 8 MAX ва Boeing 737 9 MAX самолётларини қабул қилмаётганларини хабар қилди. Таъқиқ вақтинча 13 март соат 17:00дан бир ой давомида амал қилади”, - дейилган хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, таъқиқ ушбу турдаги самолётларнинг Ўзбекистон устидан учиб ўтиши таъқиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча соат олдин Қозоғистон ҳам ушбу турдаги самолётлар парвозини таъқиқлаган эди. Кеча 12 март куни эса Хитой ва Европа Иттифоқм мамлакатлари Boeing 737 MAX самолётлари парвозини таъқиқлаган эди.
Ёрлиқ